Акциянинг дастлабки уч кунида 102 548 нафар йўловчи йўл ҳақи учун АТТО картаси орқали чегирма асосида тўлов қилиб, жами 10 254 800 сўм маблағни тежаб қолди. Ҳафта давомида ушбу рақам янада ўсиши кутилмоқда.

АТТО'ни қаердан оламиз?
Кўпчилик жамоат транспорти карталари ҳисобини тўлдириш ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмагани туфайли анъанавий тўловни афзал кўради. Аслида, ҳаммаси жуда оддий. АТТО карталарини «Тошйўловчитрансхизмат» УК савдо шохобчалари ва метро кассаларидан харид қилиш мумкин. Транспорт картаси ҳисобини ATTO, MyUzcard, Payme, Click, Upay, Apelsin ва бошқа тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали, шунингдек, карта сотиладиган жойларда тўлдириш мумкин. АТТО маълумотларига кўра, ҳозирга қадар 350 мингга яқин транспорт карталари, шу жумладан, тариф карталари сотилган.
Ушбу карталар қулайлик яратиш билан бирга вақтингизни ҳам тежайди, айниқса, куннинг тиғиз вақтларида метро бекатларида чипта учун навбатда турмайсиз, автобусдан шошиб тушаётганда кондукторнинг қайтим қайтаришини кутмайсиз. Картани валидаторга теккизиб, тушиб кетаверасиз.
Маълумот учун, яқинда Гулистон шаҳрида ҳам йўл ҳақи учун автоматлаштирилган тўлов тизими ишга тушган бўлиб, бу ерда ҳам юқоридаги каби акциялар ўтказилади.
АТТО ижтимоий тармоқларда:
Telegram: t.me/attouz
Facebook: fb.com/atto.uz
Instagram: @atto_uz
Реклама ҳуқуқи асосида

