«Шартнома тез орада имзоланади. У жамоа бош мураббийига айланади», — дейди клуб президенти Лапорта. 

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, 8 ноябрь куни тақдимот маросими ўтказилади ва 41 ёшли мутахассис билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланади.

Фото: Fc Barcelona

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 28 октябрь куни Роналд Куманни истеъфога чиқаргач, «Барселона Б» жамоаси устози Серхи Бархуан бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 5 ноябрь куни эса «Ас Садд» Хави Каталонияга клубига ўтаётганини эълон қилди.

Собиқ яримҳимоячи футболчилик фаолиятида 1998 йилдан 2015 йилгача «кўк-анорранглилар» таркибида ҳаракат қилган.