Қозоғистон ва Миср ўртасидаги парвозлар Air Astana ва SCAT авиакомпаниялари томонидан Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Қўстанай ва Оқтўбе шаҳарларидан Шарм аш-Шайх курорт шаҳрига бажарилган.

Авиакомпаниялар маълумотларига кўра, ҳозирда Мисрда 2800 га яқин қозоғистонлик йўловчи қолмоқда. Улар Мисрдан 3-10 декабр кунлари олиб чиқилади.

Қозоғистон бош санитар врачи қарорига кўра, Мисрдан келадиган йўловчилар Қозоғистонга келгач эмланганларидан қатъи назар, 72 соат ичида ПЗР усулида топширилган манфий тест натижаси ҳақидаги маълумотни тақдим қилишлари ҳамда 7 кунга ўзларини иҳоталашлари керак бўлади.