“Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилгани ҳолати юзасидан “Асака в.л.” хусусий корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми бўйича тўпланган маъмурий жавобгарликка оид иш ҳужжатлари судга юборилди”, – дейилади прокуратура хабарида.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатда табиатга 18 млн 360 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.