12:02 / 17.03.2022
35860
Марказий банк асосий ставкани оширди

Марказий банк асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фото: Kun.uz

17 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 17 фоиз кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етганди. Шундан сўнг, 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва 27 июнда 9 фоизни ташкил этган.

Охирги марта асосий ставка 2018 йилнинг сентябрь ойида кўтарилган эди. Ундан кейин 2020 йилда икки марта туширилди.

Регулятор асосий ставкани охирги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгартирган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланганди.

Top