14:23 / 07.04.2022
2735
ЎзМУ математика фани бўйича дунёнинг Топ-500 талик  университети рейтингига кирди

Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” натижаларини эълон қилди.  Унга кўра, математика бўйича эришган натижалари билан Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг кучли 500 талик университетлари қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.

Фото: KUN.UZ

Кеча, 6 апрел куни «Quacquarelli Symonds» халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.  

Математика соҳасида эришган натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий университети ушбу рейтингда дунёнинг кучли 500 талик университетлари қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.

«ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳоланганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди», – дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, Quacquarelli Symonds’нинг математика фани бўйича рейтингида Топ-5’талик натижалари қуйидагича бўлди:

1. Массачусетс технология институти (АҚШ)

2. Стенфорд университети (АҚШ)

3. Кембриж университети (Буюк Британия)

4. Ҳарвард (АҚШ)

5. Калифорния (АҚШ)

Top