13:39 / 07.05.2022
3308
VEON мамлакатнинг IT-хизматлар бўйича экспорт марказига айланишида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди
Фото: VEON

Келгуси беш йил ичида коммуникация инфратузилмасини яхшилаш учун $250 миллион сармоя киритилади.

Ўзбекистон – 2022 йил 7 май VEON Ltd. (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON) мобил алоқа ва хизматларни тақдим этувчи глобал рақамли оператор мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишни кўпайтириш режаларини эълон қилди. Алоқа инфратузилмаси ва рақамли хизматлар экотизимини ривожлантириш учун ҳар йили 50 миллион доллар ажратилади, яъни кейинги беш йил ичида сармояларнинг умумий миқдори $250 миллиондан ошади. Бу билан “Beeline Uzbekistan”нинг замонавий рақамли хизматларидан бутун мамлакат бўйлаб аҳоли фойдаланиши мумкин бўлади.

Фото: VEON

Бу ҳақда VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги делегациясининг Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов билан учрашувида маълум қилинди.

Фото: VEON

2006 йилдан буён 9 та давлатда қарийб 220 миллион абонентга хизмат кўрсатувчи ва ўзининг Beeline операцион компанияси орқали Ўзбекистонга хизмат кўрсатаётган VEON Group нафақат ўзбекистонлик IТ-мутахассисларини иш билан таъминлаш, балки иш ўринлари сони ва экспорт ҳажмини оширишга, МДҲ давлатлари ва узоқ хорижга ахборот технологиялари хизматларини кўрсатишда ҳам ёрдам беради.

Фото: VEON

Хусусан, хорижий компаниялар учун IТ-хизматларини синовдан ўтказиш йўналишини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Beeline Uzbekistan шуъба корхонаси BeeLab синовчиларни ёллаш орқали, ушбу лойиҳани амалга оширади.

“Рақамлаштириш замонамизда иқтисодий ўсишнинг асосий манбасидир ва иқтисодиёт барқарор ўсиши уларнинг рақамли экотизимларни ривожлантиришдаги муваффақиятига боғлиқ – нафақат аниқ рақамли иловалар, балки уларни ишлаб чиқарувчи ва қўллаб-қувватловчи малакали мутахассисларга ҳам боғлиқ”, – деди VEON бош директори Каан Терзиоглу. “Ушбу шартнома билан биз келажагимизни Ўзбекистон равнақи билан боғлаймиз. VEON ходимларни ўқитиш ва зарур кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам беришга тайёр. Бу Ўзбекистонга мустақил ахборот технологиялари марказига, ўз иқтисодиёти учун муваффақиятли рақамли маҳсулотларни яратувчи, шунингдек, ҳудудий технология марказига айланиш имконини беради – буларнинг барчаси, албатта, юқори малакали мутахассислар кўмагида амалга оширилади”.

Фото: VEON
Top