Индонезия мамлакатдан ўсимлик мойини экспорт қилишга қўйилган тақиқни бекор қилади, деди Индонезия президенти Жоко Видодо.

"Ҳукумат 23 майдан бошлаб ўсимлик мойи экспортини очади", - деди у.

"Шу билан бирга, ўсимлик мойи дистрибуциясида эҳтимолий қонунбузилишларни ҳисобга олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига суриштирув ўтказиш ва айбдорларни жазолашга буйруқ бердим", - дея қўшимча қилди Видодо.

Мамлакат ҳукумати 28 апрелда ўсимлик мойи экспортини тақиқлаганди.

Индонезия палма мойи ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради.