Ҳодиса мамлакат шимолидаги Дақаҳлия туманида содир бўлган. Автобус ҳудуд маркази Ал-Мансур шаҳрига кетаётганида, ҳайдовчи кескин бурилишда бошқарувни йўқотган, шундан сўнг машина ағдарилиб, каналга қулаган.
Воқеа жойида 19 киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган. Маҳаллий аҳоли жабрланганларни сувдан олиб чиқиб, ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган.
Автоҳалокат жойида қидирув ишлари олиб борилмоқда, қурбонлар сони ошиши мумкин.











