Маълум қилинишича, иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.

Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.

Ходим ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, улар хизматлари учун иш берувчи ҳисобидан ҳақ тўланади.

Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчи топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходим илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходим ишончли шахсига тўлаши шарт.