Қайд этилишича, уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқур ўпирилган ҳамда бир фуқаро тупроқ остида қолган.
Шунга кўра, зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилган.
Маълум қилинишича, айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.














