Билимни баҳолаш агентлиги 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотларни эълон қилди.

Унда қуйидагилар акс этган:

- Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;

- Ҳудудга кириш жойлари;

- Тест синови ўтказиладиган жой номи;

- Тест синови ўтказиладиган жой манзили;

- Бино рақами;

- Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;

- Жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Тест синовлари 1 августдан 13 августга қадар икки сменада:

- 1-смена — 08:00 дан 11:00 га қадар;

- 2-смена — 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим.

Тест синови тўлиқ видеокузатув остида трансляция қилинади ва жараёнларни test2023.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади.