Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунланди. 

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Қозоғистон ва Туркия давлат раҳбарлари томонидан 10 та ҳужжат имзоланди: 

- ТДТ ўнинчи саммити декларацияси;

- «Остона» акти;

- Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Турк дунёсининг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор;

- 6 феврални ТДТ доирасида Табиий офат қурбонларини хотирлаш ва бирдамлик куни деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;

- «Турк дунёси молия марказлари тўғрисида»ги қарор;

- Туркий ҳамкорлик ташкилотлари байроқларини уйғунлаштириш тўғрисидаги қарор;

- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) ТДТ кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги қарор;

- ТДТ бош котиби ўринбосари ва Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президентини тайинлаш тўғрисидаги қарор;

- ТДТ аъзо давлатлар тегишли муассасаларининг метрология соҳасидаги ҳамкорлик баённомаси;

- 2023-2027 йилларга мўлжалланган ТДТ Транспорт дастурини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси (йўл харитаси). 

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2024 йили Қирғизистонда ўтказилади.