Республикада фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат балансида жами 2537 та фойдали қазилмалар конлари ҳисобга олинган. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Илёс Жумаев маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳисобга олинган конлардан 1855 таси – қурилиш материаллари, 296 таси – углеводородлар, 128 таси – тоғ-кон хомашёси, 92 таси – қимматбаҳо металлар, 61 таси – тоғ-кимё хомашёси, 41 таси – радиоактив металлар, 31 та – рангли тошлар, 20 таси – рангли ва камёб металлар, 8 таси – кўмир ҳамда ёнувчи сланецлар, 5 таси қора металл конларидан иборат.

Бугунги кунда 101 та олтин ва 3 та кумуш кони ҳисобга олинган бўлиб, ушбу конларнинг асосий қисми Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари хомашё базаси сифатида берилган.

10 та мис кони ҳисобга олинган бўлиб, унинг асосий захиралари Тошкент вилоятидаги Олий Зиё, Саричеку, Қизата конларига тўғри келади. 

Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 9 та кон бўйича волфрам захиралари ҳисобга олинган ҳамда уларнинг баъзилари ўз вақтида ўзлаштирилган. 

43 турдаги норуда фойдали қазилмаларнинг 2085 та ортиқ конлари аниқланган, ҳозирда уларнинг 86 фоизидан кўпроғи саноатда ўзлаштирилган.