Унга кўра, ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси Марғилон шаҳар бўлими давлат инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда Фарғона вилоят ИИБ 1-минтақавий ҳудуд патрул пост хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида аниқланган.
Фуқаро А.Н. томонидан «Наврўз» МФЙнинг Хиёбон кўчасида 4 туп қуриган арча кўчатларини ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб юборган. Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 700 минг сўм жарима белгиланди.











