Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида чипталарни текширувчи турникетлар ишга тушди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу турникетлар электрон чипталардаги QR-кодни сканер қилиб ҳақиқийлигини текширади. Сохта ёки қайтарилган чиптага эга йўловчиларга поездга чиқиш тақиқланади.
Таъкидланишича, йил охирига қадар кассалар орқали расмийлаштириладиган чипталар ҳам электрон (QR-кодли) кўринишга ўтиши режалаштирилган.



