Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга доир ваколатларини Миллий гвардия органларига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг:
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги;
- болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик;
- жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик;
- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик бўйича ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатларини мустаҳкамловчи ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.



