Тошкентнинг Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Фаробий кўчасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, кўча 16 ноябр куни 08:00 дан 24:00 гача ёпилади.

Бунга Олмазор туманида олиб бориладиган йўл таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.