Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва Ўзбекистоннинг космик технологиялар ҳамда илм-фан соҳасидаги халқаро шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда UNOOSA шафелигида халқаро конференция ўтказиш ташаббусларидан бири бўлди. Мазкур форум миллий иқтисодиётнинг турли масалаларини ҳал этиш ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда космик технологияларнинг ролини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланади.

Яна бир муҳим муҳокама мавзуси Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда Коинот фанлари, технологиялари ва таълим марказини ташкил этиш таклифи бўлди. Лойиҳа таълим ва илмий дастурларни ишлаб чиқиш, жумладан, масофадан зондлаш, сунъий йўлдош алоқаси, космик ҳуқуқ ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашни назарда тутади.

Томонлар ушбу ташаббусларни янада илгари суриш учун қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди.