«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва электр таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Қўрғонтепа туманида жойлашган "З.Т.И." МЧЖга қарашли тикувчилик цехида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, энергия таъминоти корхонасига 621,6 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.