Қонунчилик меъёрларига ўзгартириш таклиф қилган фуқаролар ушбу таклифнинг муҳокамасида шахсан иштирок этади. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
«Таклифлар энди мунтазам равишда масъул қўмиталар томонидан кўриб чиқилади. Ҳар бир таклиф муҳокамасида муаллифнинг иштироки таъминланади», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, «асосли ва самарали таклифлар» учун рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Унинг қандай бўлиши хабарда келтирилмаган.
Таъкидланишича, қонун тили мураккаб бўлиши мумкин ва Қонунчилик палатаси уни «содда қилиб тушунтириб боради».










