«2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш белгиланди, жумладан:
- мактабгача таълим ташкилотларининг 3,3 млн нафар тарбияланувчисида экологик маданиятнинг шаклланиши;
- умумий ўрта таълим тизими ташкилотларининг 4,2 млн нафар ўқувчисида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши.
Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.
Концепция 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар 2 йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида «йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.



