Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги кўчалардан бири 24 майга қадар ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Талабалар фестивали» бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 19 май соат 20:00 дан 23 май соат 24:00 гача Фаробий кўчасининг Университет кўчаси кесишмасидан Талабалар кўчаси кесишмасигача бўлган йўл вақтинча ёпилади.
Ҳокимлик мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.
«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.

