Кеча, 23 сентябр куни соат 17:39 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани «Қумариқ» МФЙ Шохрухия кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:00 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.