“Долзарб 20 кунлик” тадбирлари бошланганидан буён Тошкентда 270 та жиноят фош этилган. 117 та гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатда 4 килограмм 578 грамм тақиқланган моддалар, 1000 та психотроп дори воситалари аниқланган.
Шу каби ҳолатлардан бирида, Шайхонтоҳур туманида ўз уйида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс аниқланган. Бунда фуқаро жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимига аниқланган вазият юзасидан чора кўрмаслик учун 10 минг доллар пора таклиф қилган.
Шундан сўнг, тегишли билдирги асосида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро пулларни пора тариқасида берган вақтида қўлга тушди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг пора беришни назарда тутувчи моддаси билан жиноят иши очилган.

