2025 йил 14 октябр куни соат 12:00 ларда Китоб тумани "Наримон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятидаги Китоб-Паландарақ-Наримон автомобил йўлининг 21-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Cobalt русумли автомобил ҳайдовчиси Наримон-Китоб йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб рул бошқарувини йўқотиб, пиёдани уриб юборган ва ЙТҲ содир этган.

Натижада пиёда тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.