Хабар қилинишича, оғир турмуш шароитига тушиб қолган она ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
Аёл аввалроқ хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, унинг фарзандлари эса Новосибирскдаги ижтимоий муассасалардан бирида Бош консулликнинг қатъий назорати остида бўлган.
Бош консулхона ва Миграция агентлиги вакилларининг тезкор ҳаракатлари натижасида икки кун ичида оилани Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳужжатли масалалар ҳал этилган. Шунингдек, авиачипталар харид қилиниб, оила аэропортгача кузатиб қўйилган.
Вояга етмаган болалар меҳрибонлик уйидан Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинган ва у ерда онаси билан учрашган.
Улар Новосибирск-Тошкент авиарейсида Ўзбекистонга жўнаб кетган.











