Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университети (ТДТУ) фаолияти билан танишади. Ташриф доирасида:

  • соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида алоҳида хизмат кўрсатган мутахассисларга давлат мукофотлари топширилади;
  • тиббиёт таълими сифати, кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва клиник амалиётни интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилади;
  • жорий йилда эришилган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, 2026 йил учун устувор вазифалар белгилаб қабул қилинади.

Шунингдек, ТДТУ базасида илғор ўқув-услубий ёндашувлар, клиник амалиёт, рақамли соғлиқни сақлаш ечимлари ва фармацевтика кластерини ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам тингланиши кутилмоқда.