Президент таъкидладики, мамлакатда ўртача умр давомийлиги сезиларли ошди: эркаклар орасида — 71 ёшдан 73 ёшга, хотин-қизлар орасида — 76 ёшдан 77,5 ёшга.

«Албатта, машаққатли меҳнат маҳсули бўлган бундай эзгу ишларимизда 600 мингдан зиёд жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссаси бор. Уларга қанча миннатдорлик билдирсак, арзийди», — деди давлат раҳбари.

Тантана доирасида президент мамлакатнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган соҳа вакилларига мукофотларни топширди. Мукофотланганлар орасида дунё нуфузли олийгоҳларида таълим ва тажриба орттириб, юртимизга қайтиб келган ва юқори технологияли муолажаларни амалга ошираётган ёш шифокорлар ҳам бор.

Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли саломатлигини сақлашда яқиндан кўмак бериб келаётган хорижий ҳамкорларга алоҳида ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.