Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

  • солиқлар ҳақидаги ҳуқуқий билимни ошириш ва солиқларни ўз вақтида тўлашни тарғиб қилувчи ахборотлар ижтимоий ахборот ҳисобланади ва улар белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида бепул жойлаштирилади;
  • ҳар чоракда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва жамоатчилик вакилларининг солиқ органлари фаолияти юзасидан фикрларини ўрганиб бориш ҳамда натижаларини ОАВ орқали эълон қилиш тизими жорий этилади.

Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонунга асосан, оммавий ахборот воситалари реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий ойлик ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда давлат органларининг буюртмаси бўлган ижтимоий ахборотлар бепул жойлаштирилади.