Маълум қилинишича, жорий йил 21 декабр куни тахминан соат 23:30 ларда Чилонзор тумани, КҲАЙ кўчасида икки Cobalt автомашинаси ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш ҳолати юз берган. Ҳолатда 2002 йилда туғилган автомашина ҳайдовчиси А.А. (йўловчилари: 2001 йилда туғилган Р.У. ва 1988 йилда туғилган С.Ж.) ҳамда 2000 йилда туғилган автомашина ҳайдовчиси А.А. (йўловчилари: 1999 йилда туғилган Ш.А., С.Н. ва Б.С.) иштирок этган.
Қайд этилишича, томонлар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган фуқаролар аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Якунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатланиш маданиятига риоя қилиш, низоларга берилиб кетмасликка чақирди.











