Президент Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташрифи доирасида 8 июль куни Минск шаҳрида Александр Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди.

Лукашенко меҳмонни самимий қутлаб, ташриф учун миннатдорлик билдирди. Президентлар бўлажак музокаралар кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Ташриф арафасида бўлиб ўтган тадбирлар, шу жумладан, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги Ҳудудлараро форум якунлари юқори баҳоланди.