22:36 / 30.08.2022
24734
“Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат” — президент аёлларга нисбатан зўравонликка тўхталди

Бугун, 30 август куни пойтахтнинг Кўксарой қароргоҳида анъанага кўра Мустақиллик байрами арафасида фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев тадбир аввалида нутқ сўзларкан, бугунги кунда муҳокама бўлаётган мавзуларга ҳам тўхталди.

“Бугун хурсандчилик кунларда кўпчилик муҳокама қилаётган айрим мавзулар кўнгилни хира қилади. Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат.

Бунга қўл урганлар аёл қиёфасида ўз онаси сиймосини эсласин. Оқила опа-сингилларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас!” – деди Шавкат Мирзиёев.

Top