Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади
2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг янги тартиби жорий этилади.
Фото: Kun.uz
“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 майдан:
- қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида “Шаффоф қурилиш” тизимида амалга оширилади;
- қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома беришда фақат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, ҳамда давлат ёнғин назорати органларидан хулоса олинади.
Инспекцияда рўйхатдан ўтган ва у томонидан назорат қилинадиган кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга рухсатнома беришдан олдин инструментал-техник текширувдан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.
2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
- реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;
- мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:
- бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
- бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;
- реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.
Мавзуга оид
20:20 / 03.03.2026
Совға деб беришди, кейин “тўла” дейишди — Қумқўрғондаги таниш муаммо
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
19:33 / 23.02.2026
Хитой уй бозоридаги инқироз: бунга нима сабаб бўлди?
13:30 / 12.02.2026