Яна учта вазирликнинг 100 дан ортиқ бошқарув ходимлари тадбиркорлик қилиши маълум бўлди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган ўрганишларда Транспорт, Маданият ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 116 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланиб келганини аниқлади. Бу «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни тўғридан-тўғри бузиш ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказди.
Маълум қилинишича, Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, уларда фаолият юритаётган 116 нафар бошқарув ходим 107 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди. Жумладан:
- Транспорт вазирлигининг 50 нафар бошқарув ходимлари 55 та тадбиркорлик субъектларида;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 нафар бошқарув ходимлари 39 та тадбиркорлик субъектларида;
- Маданият вазирлигининг 20 нафар бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.
Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга Агентлик томонидан тақдимномалар киритилган, «тадбиркор» ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилган. Шунингдек, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда, дейилади Аксилкоррупция агентлиги баёнотида.
Аввалроқ, агентлик ўтказган ўрганишларда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларида ишлаётган 398 нафар бошқарув ходимлари ҳам тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритаётгани аниқланган эди.
Маълумот учун, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига асосан «давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги», белгиланган.
Шунингдек, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилган.
Мавзуга оид
12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
19:42 / 07.11.2024