Имтиҳонлар тугади. Абитуриентларнинг ярми тестдан йиқилди
Бу йилги тест синовларида 737 минг нафар абитуриент қатнашди, бу – ўтган йилгидан 20 фоизга кам. Имтиҳон топширганларнинг 47 фоизи максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган, бу – ўтган йилги кўрсаткичдан яхшироқ. Бухоролик абитуриентлар ўртача энг юқори баллни тўплашди.
Ўзбекистонда 12 кун давом этган давлат имтиҳонлари якунига етди. Тест топширган абитуриентларнинг натижалари mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилинди.
Бу йил жами 737 351 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Рухсатнома чиқарилган 65 243 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Тестдан четлатилганлар – 94 нафар.
Бу йил энг кўп абитуриентлар Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.
Энг юқори ўртача баллар Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятидан қатнашган абитуриентлар ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:
- Бухоро вилояти — 75,9 балл;
- Тошкент шаҳри — 74,6 балл;
- Фарғона вилояти — 69,9 балл;
- Наманган вилояти — 68 балл;
- Хоразм вилояти — 68 балл;
- Навоий вилояти — 67,2 балл;
- Самарқанд вилояти — 67 балл;
- Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;
- Жиззах вилояти — 65,5 балл;
- Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;
- Тошкент вилояти — 64 балл;
- Андижон вилояти — 63,5 балл;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;
- Сирдарё вилояти — 62,8 балл
Тестда қатнашган абитуриентларнинг 345 869 нафари ўқишга кириш учун йиғиш керак бўлган минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу жами абитуриентларннинг 46,9 фоизи дегани.
Қарийб 47 фоизлик бу кўрсаткич ўтган йилги натижадан яхшироқ. 2023/24 ўқув йили учун имтиҳонларда 49,4 фоиз ёки 439 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди.
Қолган 391 482 нафар ёки 53,1 фоиз абитуриент минимал ўтиш баллидан юқорисини тўплаган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
14:12 / 10.01.2025
Нодавлат ўрта таълим ташкилотлари сони 600 тага етказилади
13:39 / 10.01.2025
Ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассис жалб этилади
13:01 / 09.01.2025
3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади
21:06 / 06.01.2025