Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ТИВ тарғиботчи Соловёв баёнотлари туфайли Россия элчисини чақиртирди
Тарғиботчи Владимир Соловёв Арманистон ва Марказий Осиёда «махсус ҳарбий операцияни бошлашни» таклиф қилди. Россиянинг Еревандаги элчисига норозилик нотаси топширилди.
Владимир Соловёв / Фото: РИА Новости
Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин бошловчи Владимир Соловёвнинг ушбу мамлакатда ҳарбий операция ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги сўзларидан сўнг Арманистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Тарғиботчи бир неча кун олдин телеэфирларидан бирида Россия, худди АҚШ Венесуэладаги каби «халқаро ҳуқуққа тупуриши» ва Арманистон билан Марказий Осиё республикаларининг Россия «таъсир зонасидан» чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун уларнинг ички ишларига куч билан аралашиш имкониятини кўриб чиқиши керак, деган фикрни билдирган эди.
«Биз учун Арманистондаги воқеалар Венесуэладаги воқеалардан кўра анча оғриқли. Арманистонни йўқотиш - бу улкан муаммо. [...] Халқаро ҳуқуққа, халқаро тартибга тупурдим. Агар биз миллий хавфсизлигимиз учун Украинада махсус ҳарбий операцияни бошлаган бўлсак, нега айнан шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, таъсир доирасимизнинг бошқа нуқталарида ҳам махсус ҳарбий операцияни бошлай олмаймиз?», деди у.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россия элчисига «давлат телеканали дастури эфирида қилинган баёнотлардан чуқур норозилик билдирилган» норозилик нотаси топширилган. Идоранинг таъкидлашича, бундай баёнотлар Москва ва Ереван ўртасидаги дўстона муносабатларга мос келмайди.
Россия ва Арманистон расман яқин иттифоқчидир - иккала давлат ҳам КХШТ ва Божхона иттифоқига аъзо. Аммо Россия амалда иттифоқчисини қўллаб-қувватлашдан бош тортган Озарбойжон билан можаро фонида расмий Ереван АҚШ ва ЕИ билан ҳамкорликка тобора кўпроқ интилмоқда. Россия телеканаллари эфирларида мунтазам равишда Никол Пашинян ҳукуматининг ҳаракатлари танқид қилинади.
Мавзуга оид
09:00
Қамоқдаги судялар, Соловёвнинг “сайраши” ва ДХХ нигоҳидаги 4 та таҳдид — ҳафта дайжести
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026