Спорт | 16:39 / 06.09.2024
11916
1 дақиқада ўқилади

Толиббой Йўлдошев — Паралимпиада чемпиони, Ўзбекистон медаллар сифати бўйича энг яхши натижасини янгилади 

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳслари давом этмоқда.

F37 классида диск улоқтириш бўйича финалда иштирок этган Толиббой Йўлдошев 57.28 метр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ушбу дастурда иштирок этган Қудратуллахон Маъруфхўжаев эса 46.79 метр натижа билан 9-ўринни эгаллади.

Йўлдошев Париж-2024 Паралимпиадасида ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалини қўлга киритган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади. Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмаган бўлса-да, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медал билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди. 

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз аввалги турнирларда икки марта 8 тадан олтин медалга эга чиқишганди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Японияни қувиб ўтиб, 11-ўринга чиқиб олди. Олтинлар сони бўйича Германия билан бир хил натижа қайд этилмоқда.

Мавзуга оид