Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўткирбек Юсупов 6 марта голдан асради, бунинг учун унга 6 марта миннатдорлик билдираман — президент
Президент футболчилар билан суҳбатлашиб уларни ҳам тарихий ғалаба билан табриклади. У ўйинда 6 марта сейв қилган дарвозабон Ўткирбек Юсуповга 6 марта миннатдорчилик билдиришини айтди.
Фото: ЎФА
Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги ўйиндан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни тарихий ютуқ – илк бор жаҳон чемпионатига чиққани билан самимий табриклади.
«Саралаш ўйинларингиз кучли рақобат остида ўтгани, жамоамизга турли босимлар бўлганига қарамасдан, зарур очколарни жамғариб, юксак марраларни эгаллашга қодир эканингизни исботладингиз.
Барча мураббийлар ва фарзандларимни табриклайман.
Айниқса бугунги ўйинда чинакам қаҳрамон Ўткирбек Юсупов олти марта голдан асради, бунинг учун унга олти марта миннатдорчилик билдираман», деган президент.
Шундан сўнг Ўзбекистон раҳбари жамоанинг етакчи футболчилари, хусусан, Отабек Шукуров, Одилжон Ҳамробеков, Ҳусниддин Алижонов майдон марказида ўйинни тўлиқ назорат қилиб, рақибга имкон қолдирмагани, Аббосбек Файзуллаевнинг тезкор ҳаракатлари рақибларни саросимага солиб қўйгани, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов футболчиларни ўз ортидан эргаштирганини эътироф этган.
Шундан кейин президент Ўзбекистон миллий жамоасининг барча аъзолари «Ўзбекистон ифтихори» унвони билан мукофотланишини маълум қилди.
«Тимур Таҳирович [Кападзе] мен сизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тимур, мен фармонга қўл қўяман. Ўзингиз бош бутун жамоага „Ўзбекистон ифтихори“ унвони бераман», — деди у телефон суҳбатида.
Президент футболчилар билан суҳбатлашиб уларни ҳам тарихий ғалаба билан табриклади ва яна бир бор дарвозабон ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
«Ўткирбек [Юсупов], мен сени қаҳрамон деб биламан. Ўзим ҳали сени кўриб қучоқлаб, раҳмат дейман», — деди президент.
Ўзбекистон миллий жамоаси 5 июн куни Жаҳон чемпионати саралаши 9-турида БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, мундиал йўлланмасига эга чиқди. Бу Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионати бўлади.
Мавзуга оид
20:21 / 21.03.2026
ФИФА Нигерия эътирозини рад этди – Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олиш учун курашади
22:13 / 17.03.2026
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда
21:07 / 12.03.2026
Трамп Эроннинг жаҳон чемпионатидаги иштироки ўринли эмаслигини айтди
18:01 / 04.03.2026