Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кореяга юбориш билан боғлиқ барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилди” — Миграция агентлиги
Миграция агентлиги Кореяга юбориш ваъдаси билан одамларни алдаган икки ходимининг қўлга тушганига изоҳ берди. Агентликка кўра, охирги бир йилда Кореяга E-9 визаси учун ҳеч қандай танлов ўтказилмаган. Айрим ходимларнинг қоидабузарликларидан кейин Кореяга юбориш билан боғлиқ барча кадрлар тўлиқ ўзгартирилгани маълум қилинди.
Миграция агентлиги марказий аппарати биноси
Миграция агентлиги тизимидаги икки ходим Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан одамлардан пул олгани ҳолатига агентлик расмий муносабат билдирди.
Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ҳозирча икки нафар аъзоси аниқланган жиноий гуруҳ ўтган йили 80 дан ортиқ одамдан жами 700 минг доллардан зиёд пул олганини хабар қилганди
Миграция агентлиги баёнотида айтилишича, агентлик 2024 йил октябрида қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилганидан то бугунги кунгача Кореяга E-9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаган.
“Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлардан кейин, Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан, Сеулдаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилди”, – дейилади хабарда.
Ташкилот ўз касбига хиёнат қилиб, фуқароларнинг ишончи ва ҳақ-ҳуқуқларини суиистеъмол қилган шахсларнинг ҳаракатларини кескин қоралашини билдирган.
“Агар фаолиятимиз билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, – дейилади расмий муносабатда.
Давлат хавфсизлик хизмати аввалроқ берган хабарга кўра, Миграция агентлигининг Наманган вилоятидаги бош мутахассиси одамларнинг ишончига кириб, Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан 41 минг доллар олган вақтида қўлга тушган. Кейинроқ бу пулнинг бир қисми агентлик марказий аппарати ходимига етиб борган ва у ҳам жиноят устида ушланган.
Икки ходим ўтган йили 80 дан ортиқ одамдан 700 минг доллардан ортиқ пул олиб, уларни сарсон қилиб юргани айтилмоқда. Ҳозирда жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
08:20 / 24.11.2025
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:25 / 21.11.2025