Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида алимент тўламаслик учун турмуш ўртоғи ва икки ёшли қизини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Фото: Видеодан кадр
«Замон» кўрсатуви хабарига кўра, Ҳайитов фамилияли эркак 2025 йил 3 ноябрь куни спиртли ичимлик таъсирида қайнотасига тегишли хонадонга борган. У ерда икки нафар фарзанди билан яшаб келаётган турмуш ўртоғи билан учрашган. Аниқланишича, аёл аввалроқ турмуш ўртоғини алимент ундириш масаласида судга берган ва суд қарорига кўра эркак 15 суткага қамалган.
Эркак жазо муддатини ўтаб чиққач, можаро янада кескинлашган. Тергов маълумотларига кўра, у алимент тўлашдан қутулиш мақсадида вояга етмаган фарзандлари кўз ўнгида чўнтагида олиб келган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғига бир неча маротаба тан жароҳати етказган. Шундан сўнг у 2023 йилда туғилган қизига ҳам пичоқ билан зарба берган.
Оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлган, аёл эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган. Жиноятни содир этган эркак воқеа жойидан қочиб кетган. Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и” бандлари билан айбдор деб топиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
00:04 / 20.05.2026