Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади.

Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:
- электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
- табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади
2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябр ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
- Реестрларга киритилган оилаларга;
- «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.
Бунда «маҳалла еттилиги» томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади.
Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти
Ўзбекистон | 19:32
-
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди
Жаҳон | 19:21
-
Кўп қутбли дунёда – Туркия ва туркий бирлик
Ўзбекистон | 19:14
-
Ўзбекистонда илк бор “Энг яхши бошқарув органи” кўрик танлови ўтказилди
Ўзбекистон | 18:55
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

21:26 / 15.04.2025
Жиззахда АЭС учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди

21:10 / 12.04.2025
Якуний энерготарифлар, Tahoe дефицити ва $50 миллиардга яқин захира — ҳафта дайжести

15:09 / 09.04.2025