Ўзбекистонда хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда бугун, 18 апрел кунги селекторда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Хавф даражаси юқори” маҳсулотлар деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил августдаги қарорида (ҳужжат 15 ноябрдан кучга кирган) санаб ўтилган қуйидаги 7 хил товарлар тушунилади:

  • болалар учун сўрғичлар;
  • 3 ёшгача бўлган болалар учун бош кийимлар;
  • 3 ёшгача бўлган болалар учун кийим-кечак — пижама, ички шим, панталон, иссиқ кўйлак, ички кўйлак, майка, таглик, қалпоқча, слайдер, калта кўйлак, ички кийим, тугмасиз яктакча;
  • пайпоқли иштончалар (колготка), пайпоқлар, узун пайпоқ (чулки) ва ярим узун пайпоқлар (ярим чулки) ҳамда шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари;
  • намликни ютувчи материаллар (тагликлар), шунингдек, гигиеник пахта таёқчалар (бурун ва қулоқни тозалашга) ва болалар учун мўлжалланган шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар;
  • 3 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш учун идишлар;
  • тиш чўткалари.

Қарор билан, бу товарларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланган эди.

Бу тартиб фонида, болалар учун тагликлар импорти қисқарган, ижтимоий тармоқларда айрим турдаги тагликлар дўконларда қолмагани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Kun.uz суҳбатлашган тадбиркор буни “бюрократия ва сунъий тўсиқлар билан рақобатни чеклаш” деб атаганди. Техник тартибга солиш агентлиги эса тагликларни текшириш билан нечта сертификатлаш маркази шуғулланаётганидан бехабарлигини билдирган.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра