Танқиддан сўнг: Чортоқ суди ёш боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчисини қамоққа олди
Машинани ҳужжатларсиз бошқариб, 14 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ва терговда очиқда қолдирилган ҳайдовчи жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг ажрими билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Ҳали суд якунига етмай туриб эгасига бериб юборилган Malibu ҳам Kun.uz суриштирувидан сўнг жарима майдончасига қайтарилган.
2024 йилнинг 16 июн куни Наманганда ёш бола ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган: эндигина 14 ёшни қоралаган, ёлғиз онанинг ягона ўғли бўлган Иброҳимжон велосипедида бувасининг уйидан қайтаётганда Malibu уриб юборади. Бунинг оқибатида у вафот этади. Тергов органи ҳайдовчини гаров эвазига очиқда қолдирганди.
Иш жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судида мазмунан кўриб чиқилмоқда.
Kun.uz бу ҳақда 29 июл куни мақола эълон қилгач, шу куннинг ўзида навбатдаги суд мажлиси ўтказилган ва судланувчи А.Д.нинг “гаров” эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, у суд залидан қамоққа олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбага кўра, ҳодисадан сўнг жарима майдонига қўйилган Malibu автомобили номаълум сабабларга кўра суд тугамай туриб эгасига қайтариб берилган бўлган. Кеча бўлиб ўтган суд мажлисида бу масала ҳам кўриб чиқилиб, Malibu'ни жарима майдонига қайтариш ҳақида кўрсатма берилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб одам ўлимига сабаб бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
07:20 / 12.12.2024