Ўзбекистон | 18:20 / 03.03.2025
29868
1 дақиқада ўқилади

Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди

Пўлат Бобожонов Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Kun.uz

Президент фармони билан ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар берди.

У энди президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаевга ўринбосарлик қилади.

Олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазири лавозимига тайинлангани, шу муносабат билан Пўлат Бобожонов лавозимдан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. 

Пўлат Бобожонов (1961 йилда туғилган) 2017 йил сентябр ойидан буён Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётганди.

У муқаддам Бухоро ва Жиззах вилоятларида прокурорлик қилган, 2012 йилдан 2017 йилгача Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани