Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактаблардан бирида Миллий гвардия кийимидаги ходимнинг ўқувчилардан бирининг юзига шапалоқ тортгани акс этган видеолар юзасидан Миллий гвардия хизмати Kun.uz'га изоҳ берди.

Таъкидланишича, ҳолат ҳудуддаги 49-мактабда содир бўлган. Мактабда инспектор-психолог сифатида ишлаётган ходим ўқувчига шапалоқ тушириши ортидан лавозимидан четлатилган. Қўшимча қилинишича, уни бошқа лавозимга қўйиш кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил феврал ойида президент бошчилигида ўтган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши маълум қилинганди.

6 февралдан 7 мартга қадар 1 млн 769 минг нафар ўқувчи мактабга қайтарилгани, республика бўйича давомат 97,7 фоизга етгани эълон қилинди.