Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Метан заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда
Энергетика вазирлиги буни қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани билан изоҳлади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани сабабли зарур чоралар кўрилмоқда.
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр стансиялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади, дейилади хабарда.
Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Вазирлик бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини ҳамда ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирди.
Мавзуга оид
12:01 / 12.12.2025
Газ йўқ ҳудудлардаги истеъмолчилар учун электрга 50 фоиз чегирма берилиши мумкин
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
13:28 / 08.11.2025
Энергетика вазирлиги электр ва газ муаммолари бўйича 24/7 мурожаат каналларини эслатди
21:36 / 03.11.2025