Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
Эндиликда нафақат хотин-қизлар, балки ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар ҳам ОТМда ўқиш учун фоизсиз таълим кредити ола олади. Уларнинг сертификат учун харажатлари ҳам қоплаб берилади. Армиядан келган ёшлар давлат ишига имтиёзли асосда қабул қилинади.
Фото: ЎзА
Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар олий ўқув юртида таҳсил олмоқчи бўлса, уларнинг хорижий тил ва фан сертификатини олиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Агар улар олийгоҳларга контрактга кирса, фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг 13 январ кунги йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбарига кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга ҳарбий қисмнинг ўзида олийгоҳга ўқишга кириш учун имтиҳон топшириш имконияти яратилади. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилинган аскарлар муддатли ҳарбий хизмат якунланиши билан олийгоҳда ўқишини бошлайди.
Шунингдек, армиядан қайтиб давлат ташкилотларига ишга кирмоқчи бўлган ёшлар учун Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ўтказиладиган тест балларига 10 фоизлик имтиёз бериш амалиёти жорий қилинади. Хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларга эса касб эгаллаш ва сертификат олиш харажатлари тўлаб берилади.
“Бир сўз билан айтганда, “муддатли ҳарбий хизматни ўташ – ёшлар учун муваффақият йўли”га айланиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
19:25 / 24.02.2026
Президент ректорларни огоҳлантирди
12:40 / 24.02.2026