Метан шохобчаларга газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилди
9-12 феврал кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан шохобчаларга газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилган. Бу ҳақда маълум қилган Энергоинспекция қисқаришга “ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши”ни сабаб қилиб кўрсатди. 10 феврал куни Бухоро вилоятидан ўтган магистрал газ қувурида авария рўй берганди, авария оқибатлари тўлиқ бартараф этилгани ҳақида ҳозиргача хабар берилмади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 9-12 феврал кунлари метан шохобчаларга газ узатиш қисқартирилган. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция маълум қилди.
Инспекциянинг 12 феврал кунги ахборотида айтилишича, “ҳаво кескин совиб кетган даврларда” табиий газ биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилади, газ қувурлари ва қурилмаларидаги босим меъёр даражасига кўтарилганидан сўнггина босқичма-босқич АГТКШларга ҳам тўлиқ етказиб берилиши белгиланган.
“Жорий йилнинг 9-12 феврал кунлари республиканинг барча ҳудудларида ташқи ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида табиий газга эҳтиёж ортганлиги сабабли маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган графикларга асосан АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик қисқартирилган”, – дейилади Энергоинспекция хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 10 феврал куни “Бухоро–Урал” магистрал газ қувурининг Бухоро вилоятидан ўтган қисмида ёрилиш кузатилиб, ёнғин чиққан эди.
Энергетика вазирлиги шу куни ёнғин тўлиқ ўчирилганини маълум қилди. “Табиий газ захира газ қувури орқали ҳеч бир узилишсиз ўтказиляпти ва унинг истеъмолчиларга етказилиши штат режимида давом этмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
“Ўзтрансгаз” юзага келган носозликни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини хабар қилган. Таъмирлаш ишлари якунлангани ёки қачон якунланиши ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ савдо борасида Хитой билан «юмшоқ мулоқот» бошланганини маълум қилди
Жаҳон | 20:51
-
Welt: Германия Қуролли кучлари 100 минг нафар захирадаги ҳарбий хизматчига муҳтож
Жаҳон | 20:44
-
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди
Ўзбекистон | 20:14
-
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди
Жаҳон | 20:13
Мавзуга оид

09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди

18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?

14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди

21:33 / 24.03.2025