Жамият | 11:45 / 12.09.2024
18656
1 дақиқада ўқилади

Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади

Тошкент вилоятида аёл фарзандлари учун 18 ёшгача тўланиши керак бўлган алиментни бирдан тўлаб берди.

Фото: МИБ

Тошкент вилоятида алимент тўлаш билан боғлиқ рекорд қайд этилди, деб Kun.uz’га хабар берди Мажбурий ижро бюроси.

Таъкидланишича, Тошкент туманида аёл 3, 4 ва 6 ёшли фарзандлари таъминоти учун 18 ёшгача бўлган алимент қарздорлигини тўлаш истагини билдирган. Боиси аёл даволаниш учун чет элга чиқиши керак бўлган. Алиментдан қарздорлиги ва шу сабабли МИБ тақиқи бўлгани учун аёл даволанишга кета олмаётган бўлган. 

Уч нафар фарзанд учун 2039 йилгача алимент тўлови 1 млрд 748 млн 902 сўм этиб ҳисобланган ва ушбу сумма ундирувчига топширилган. 

Бундан аввалроқ бухоролик эркак икки собиқ хотинига фарзандлари таъминоти учун 810 млн сўмдан ортиқ алиментни тўлаб бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид